Биржа савдоларида воситачилик орқали маҳсулотларни олиш ва сотиш жараёнини қулай, шаффоф ва хавфсиз қилиш. Бунда харидор ва сотувчи ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш асосий мақсад ҳисобланади.
Кимё саноати корхоналари учун маҳсулотни сотиш ёки сотиб олишда оптимал нарх ва шароитларни яратиш. Уларнинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва молиявий барқарорликка эришиш учун ёрдам кўрсатиш.
Биржа савдолари жараёнида юзага келадиган техник ва ташкилий муаммоларни ечиш орқали корхоналарнинг вақт ва ресурсларини тежаш. Бу орқали улар ўз фаолиятининг бошқа муҳим жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратиш имкониятига эга бўладилар.
«Ҳамкор-Кимёсервис» масъулияти чекланган жамияти “Ўзкимёсаноат” АЖ 2005 йил 15 июлдаги 228-cонли Буйруғи ва 2005 йил 07 декабрда ўтказилган “Ўзкимёсаноат” АЖ Кенгаши мажлисининг 20-сонли баённомасига биноан ташкил этилган ҳамда Шайхонтоҳур туман Тадбиркорлик субъектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш Инспекцияси томонидан 01.08.2005 йил № 000866-09 реестр рақами билан “Ўзкимёсаноат” АЖ Унитар корхонаси сифатида рўйхатдан ўтган. 2007 йил 14 июл санасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қомитаси Тошкент шаҳар статистика Бошқармаси томонидан корхонанинг мулкчилик шакли рақами 213дан 135га, яъни ягона классификаторга асосан “Унитар корхона мулки”га ва 22.05.2014 йил корхонанинг тармоқ коди 80400дан 84100га ўзгартирилган.

Фаолият юритмоқда
Малакали мутахасислар

Корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган хом ашё ва маҳсулотларни биржа савдоларига тайёрлаш ва сотиш учун қўйиш хизмати. Бу жараёнда маҳсулотнинг сифат сертификатлари, бозордаги рақобат таҳлили ва сотув жараёнини ташкил этиш каби вазифалар амалга оширилади.

Кимё саноати корхоналари учун талаб қилинган хом ашё ва ресурсларни биржа савдолари орқали энг қулай шартларда харид қилишга ёрдам бериш. Бунда харид нархини оптималлаштириш, маҳсулотнинг талабга мослигини текшириш ва етказиб бериш шартларини мувофиқлаштиришга эътибор қаратилади.

Сотувчи ва харидор ўртасида мулоқотни таъминлаш, келишув шартларини тайёрлаш, битимларни расмийлаштириш ва савдо жараёнининг шаффофлигини таъминлаш. Бу хизмат орқали корхоналар ўз маҳсулотларини самарали сотиши ёки сотиб олиши мумкин.